Чилонзорда дарахтга бориб урилган «Damas» ёниб кетди — фото

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида дарахтга бориб урилган «Damas» ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, 30 декабрь куни соат 18:10 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида, Тошкент—Янгийўл йўналишида, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи И.М. «Damas» автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган. Шунидан сўнг йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилаган. Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда юк машинасига бориб урилган «Nexia»даги 6 киши ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда таъмирланаётган йўлда «Cobalt» ағдарилиб кетиб, ҳайдовчи ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Янгиликлар