Бош прокуратура Фарғонада вафот этган қизнинг ўлим сабабини маълум қилди

‏Фарғонада ўқувчи қиз отаси шапалоқ уриши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Аниқланишича, 3 июнь куни Учкўприк тумани Турғоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Ш. вояга етмаган қизи (2006 йилда туғилган, мактаб ўқувчиси) тунги вақтларда «Spark» автомашинасида бир йигит билан яширин равишда учрашувга чиққанини билиб қолган. Ушбу ҳолатдан ғазабланган ота қизининг бош қисмига бир неча маротаба урган.

Олган тан жароҳати таъсирида қиз ҳушини йўқотган. Ота қизини юзига сув сепиб, ҳушига келтирган ва ўша йигит билан гаплашиб юрмаслигини тайинлаган. Шундан сўнг қиз ётоқхонасига кириб кетган ва олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Янгиликлар