Ўзбекистонда инсон аъзоларини трансплантация қилишга мажбурлаганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, инсонни ундан аъзолари ва тўқималарини трансплантацияга розилик беришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Инсон аъзоларининг олди-сотдиси билан шуғулланганлик, шунингдек, уларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди. Мазкур жиноятлар билан боғлиқ дастлабки тергов ички ишлар органлари томонидан олиб борилади.

Янгиликлар