Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 19 декабрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 76 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 19 декабрь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 76 174 890 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 53 451 772 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 684 632 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 806 (+131) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Фарғона вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида, 24 нафари Тошкент вилоятида, 87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кун давомида: Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафари, Наманган вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида 25 нафар,  Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73 099 (+138) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 095 нафар бемордан 171 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Жаҳондаги вазият

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 17 896 326 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (10 миллион киши), Бразилия (7,1 миллион киши), Россия (2,8 миллион киши), Франция (2,4 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 76 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 19 декабрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 145 932 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 107 843 нафари тўлиқ соғайган, 129 952 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 13 833 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Kazakh TV»

Қирғизистонда 19 декабрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 78 911 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 72 459 нафари соғайиб, 1 328 киши ҳаётдан кўз юмган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 19 декабрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 12 923 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 12 347 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 89 нафари вафот этган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Фото: «The Moscow Times»

Россияда 19 декабрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 2 819 429 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 2 254 742 нафари соғайган, 50 347 нафари вафот этган.

 

Янгиликлар