Коронавируснинг янги турига энг кўп кимлар чалинаётгани маълум бўлди
Олимларнинг фикрига кўра, Буюк Британияда пайдо бўлган коронавируснинг янги тури болалар учун бошқаларга қараганда хавфлироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Таъкидланишича, коронавируснинг бу тури келтириб чиқарадиган хавфлар тўғрисида ҳозирча далиллар йўқ. Олимларнинг тахминларига кўра, B.1.1 деб номлаган янги штаммнинг тарқалиши ноябрь ойига тўғри келади. Болаларга эса вирус мактаб машғулотлари бўлиб ўтаётган пайтда юққан бўлиши мумкин.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, вируснинг янги тури 50–70 фоиз кўпроқ хавфлироқ. Аммо унинг болаларда оғир касалликларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар, шунингдек, ўлим даражасига оид далиллар мавжуд эмас.
«Биз ҳали болаларнинг бу вирусга нега заифроқ эканини аниқлаганимиз йўқ», — дейди профессор Фергюсон.
Аввалроқ Буюк Британияда коронавируснинг янги тури — COVID-21 аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг Европа мамлакатлари Британия билан авиақатновни тўхтатишни бошлаган.
Шунингдек, коронавируснинг янги турида қайси вакцина самара бериши мумкинлиги маълум бўлган.