Наманганлик депутат 44 ёшида вафот этди
Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати, «Истиқлол жавоҳири» масъулияти чекланган жамияти раиси Исломжон Тайрбоев 44 ёшида вафот эди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Исломжон Тайрбаев 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилганди. 1995 йили Наманган саноат технология институти ҳузуридаги тадбиркорлик ва бизнес курсини тамомлаган.
У 2008 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳридаги «Истиқлол жавоҳири» масъулияти чекланган жамияти раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Депутат Исломжон Тaйрбаев 2020 йил 21 октябрь куни бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди.
Аввалроқ Бухоро шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вафот этгани хабар қилинган эди.