Қаршида руҳий носоғлом эркак қайнсинглисини ўлдириб қўйди
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи эркак ўз қайнсинглини ўлдириб қўйди.
Маълум қилинишича, 17 июль куни Қарши шаҳар «Каманди» маҳалласида П.М. исмли эркак қайнсинглиси Д.Р.га оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда у олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Таъкидланишича, фуқаро П.М. руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси маълумотларига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон килинувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.