Олти ойда неча млрдлик «олтин» авторақам сотилгани маълум бўлди

2022 йил 6 ойлик якунларига кўра 174 млрд сўмлик 77 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 10 фоизга, ҳажми бўйича 27 фоизга ўсди.

Ўтган даврда тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,2 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 93 фоизи жисмоний шахслар, 7 фоизи юридик шахслар томонидан харид қилинган. Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 545,4 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 348 млн сўмни ташкил қилган.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 29 фоизи биринчи тоифадаги авторақамлар, 22 фоизи – иккинчи, 13 фоизи – учинчи, 9 фоизи – тўртинчи, 12 фоизи – бешинчи ва 15 фоизи – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (45 фоиз), Самарқанд (8 фоиз), Бухоро, Фарғона ва Қашқадарё (6 фоиз дан) вилоятларида харид қилинган.

Янгиликлар