Ўзбекистон фуқаролари Рамазон ҳайити ва Наврўзда неча кун дам олишлари маълум бўлди
Ўзбекистоннинг айрим аҳолиси Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамларида тўрт кун кетма-кет дам олади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали.

Жумладан, байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:
• 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;
• 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;
• 22 март (якшанба) – дам олиш куни;
• 23 март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.





