Японияда онлайн ҳақорат учун қамоқ жазоси белгиланди

Япония парламенти 13 июнь куни ижтимоий тармоқларда ҳақоратга учраган бошловчининг ўз жонига қасд қилиши фонида онлайн ҳақорат учун қамоқ жазоси тайинлаш мумкин бўлган қонунни қабул қилди.

Мамлакат жиноят кодексида 2022 йилнинг ёзида кучга кирадиган ўзгартиришга кўра, интернетда ҳақорат қилганлар бир йилгача қамалиши ёки 300 минг иена (тахминан 2200 доллар) миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Олдинги жарима 10 000 иена (75 доллар) бўлган ва 30 кундан камроқ муддатга ҳибсга олишни ўз ичига олган.

Қонун лойиҳаси мамлакатда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган, мухолифлар у сўз эркинлиги ва ҳокимиятдагиларни танқид қилишга тўсқинлик қилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бироқ, тарафдорлар ҳақорат қилишга қарши курашиш учун қаттиқроқ қонунчилик зарурлигини айтган.

Янгиликлар