Озарбайжон элчиси 2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинганини олқишлади

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатни ҳар томонлама ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича илгари сурилган вазифалар хусусида Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фото: «Дунё»

«Ўзбекистон Президентининг бугунги мурожаатномаси — бу дастуриламал ҳужжат, 2021 йилга мўлжалланган ривожланиш дастуридир. Йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилиниши эса келажак ҳақидаги ғамхўрликдир. Давлат раҳбари сўзларида ёшлар келажак эгалари экани ҳақидаги фикр асосий ғоя сифатида янгради.

Президент Шавкат Мирзиёев нутқлари дастурий моҳияти, танқидий муносабати ва муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган алгоритми билан ажралиб туради. Давлат раҳбари энергияси кишини илҳомлантиради, келгуси ривожланиш йўналишларини белгилаб беради.

Ўзбекистон раҳбари куч-қудрати ва ватанпарварлиги билан ўз халқини янги марралар сари чорламоқда», — дейди элчи Гусейн Гелиев.

Аввалроқ Италия элчиси Агостино Пинна «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш мурожаатноманинг асосий жиҳатларини шарҳлаганди.

Янгиликлар