Ҳиндистон элчиси Маниш Прабҳат: «Президент томонидан эътироф этилган ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини янги босқичга кўтаради»
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабҳат «Дунё» агентлиги мухбирига берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасининг асосий жиҳатларини шарҳлади.
«Мен Президент нутқини катта эътибор билан тингладим. Ўзбекистон раҳбари Мурожаатномасининг диққат марказида ислоҳотлар мавзуси турди. Инновациялар, таълим, ёшлар сиёсати, ҳуқуқий соҳа, иқтисодий ривожланиш, инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар шулар жумласидандир. Президент томонидан эътироф этилган ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини янги босқичга кўтаради.
Сўнгги 3–4 йил давомида Ўзбекистон халқаро кўламда мавқеини сезиларли даражада юксалтиришга эришди. Мамлакат БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлди, оммавий ахборот воситалари эркинлиги соҳасидаги вазият ҳам яхшиланди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирганда, мен яқинда бўлиб ўтган икки мамлакат етакчиларининг онлайн-саммити, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалардаги кенг ҳамкорлик дастури мавжудлигини таъкидламоқчиман. Ҳиндистон ҳар доим яқин дўсти бўлган Ўзбекистонга изчил ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида ёрдам беришга тайёр», — дейди элчи.
Аввалроқ Италия элчиси Агостино Пинна «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- «Ҳар қандай жамият тараққиётида ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади» — Шавкат Мирзиёев
- «Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибор» — Шавкат Мирзиёев
- «Ошкоралик ва сўз эркинлиги бу – давр талаби, бу – Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг талаби» — Президент