Ўзбекистонга импорт қилинган машиналар ҳақидаги маълумотлар очиқланди
Ўзбекистонга январь-ноябрь ойларида импорт қилинган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари тўғрисидаги маълумотлар очиқланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1,9 миллиард доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 838,9 миллион доллар тўланган.
Шу билан бирга, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 418,6 миллион долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 1,6 миллиард доллар сарфланган. Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 460 миллион доллар кетган. Шунингдек, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 592 миллион долларга тушган.
Аввалроқ Жиззахда ноябрдан «KIA» автомобилларининг янги моделлари ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди. Шунигдек, Наманганда «Changan» бренди остида кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилиши хабар қилинган.
Кейинчалик Ўзбекистонда «ŠKODA» брендидаги автомобиллар октябрь ойида тақдим этилиши маълум қилинган. Шунигдек, Ўзбекистонда «Bentley» электромобиллари ишлаб чиқарилиши мумкинлиги хабар қилинган.