Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини очиб берди — фото

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот бўлди. Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакиллари билан поездда юриб, йўловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

«Илгари Сергелига метро келишини биров тасаввур қилганмиди?! Мана, энди халқимизга катта қулайлик пайдо бўлди. Яна бир томони, бу экологик тоза транспорт. Кейинги метро йўлларини ҳам аҳолига маъқул, қулай, хавфсиз, сифатли қилиб қуриш, хориж тажрибасини ўрганиш керак», — дейди давлат раҳбари.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Охирги бекатда ушбу Сергели йўналишини Қўйлиқ йўналиши билан боғлаш, ерусти метросининг кейинги босқичларини қуриш бўйича тақдимот ўтказилди. Президент тегишли топшириқлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, бу метро йўналишини лойиҳалаштириш 2017 йилда бошланган эди. Йўналишда кунига 35 минг нафаргача одам қатнаши мумкин.

Аввалроқ Тошкент ерусти метро ҳалқа йўли қандай номланиши ва Сергелидаги ерусти метросининг синов поезди ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар