Қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувларда қанча одам ҳалок бўлгани айтилди
Тожикистон билан чегарадаги қуролли тўқнашувда жароҳатланган қирғизистонлик ҳарбийлар сони 18 кишига етди.
«Сўнгги маълумотларга кўра, 18 нафар Қирғизистон ҳарбийси жароҳатланган», дейилади хабарда. Вазирлик жароҳатганларнинг ҳолати ва оғирлиги ҳақида бир кун ичида маълумот беришини айтган.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Қайд этилишича, Қирғизистоннинг Дўстуқ қишлоғида яшовчи 15 ёшли қиз Элзада Маннонова шрапнел жароҳатидан вафот этган. Бу маълумотни қизнинг отаси Малик Маннанов ҳам тасдиқлаган
Қирғиз ҳарбийлари билан тўқнашувларда Тожикистон томонидан бир нафар чегарачи ҳалок бўлган, уч нафари яраланган.