Қўштепа аҳолиси сўнгги 9 ойда қайси давлат хизматидан энг кўп фойдалангани маълум бўлди
Фарғона вилояти Қўштепа туманида ўтган 9 ой ичида Давлат хизматлари марказларига жами 21 минг 816 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида қўштепаликлар томонидан Давлат хизматлари марказларига жами 21 минг 816 мурожаат келиб тушган. Энг кўп сўралган мурожаат эса қуйидагилардан иборат:
- СТИРни аниқлаш — 2938 та;
- Жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш — 1819 та;
- Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш — 1961 та;
- Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисидаги маълумотнома бериш — 1760 та;
- Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш — 521 та;
- Фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш — 1285 та;
- Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш — 1961 та;
- Кадастр паспортини шакллантииш — 1685 та;
- Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш — 408 та;
- 20 кВт дан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш — 643 та.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада Давлат хизматлари марказларига сўнгги 9 ойда салкам 660 минг мурожаат келиб тушганди. Шунингдек, Поп ва Учқўрғон туманларининг чекка қишлоқларида ДХМ филиаллари очилгани маълум қилинганди.