Жанубий Кореяда олимлар вирус юқишининг янги турини аниқлади

Жанубий Кореяда олимлар коронавирус кўп қаватли уйлар вентиляцияси орқали тарқалишини аниқлади. Бу ҳақда «Риа новости» хабар қилди.

Фото: Иллюстратив

Маълум қилинишича, Сеулда кўп қаватли уйнинг турли қаватларида яшовчи бир нечта оила бир пайтнинг ўзида CОВИД-19’га чалиниши ортидан сир ҳам очилган.

Хабарда аввал олтинчи қаватда яшовчи аёл ва унинг оиласи топширган тест мусбат чиққан. Шундан сўнг тўртинчи ва бешинчи қаватларда яшовчи қўшниларнинг тест мусбат натижани кўрсатган. Охирида 10 ва 11-қаватлардаги оилалар ҳам вирусни юқтиргани аниқланган.

Таъкидланишича, касалланганларнинг барчаси бир-бирлари билан мулоқотда бўлишмаганини, икки нафари ҳатто лифтдан ҳам фойдаланмаган. Мутахассислар бу уйдаги барча хонадонлар умумий вентиляция тизими билан боғланганига эътибор қаратиб, вирус, уларнинг фикрича, хонадонларга ваннахоналардаги тирқишлар орқали кирган.

Аввалроқ, Осиё мамлакатларига ҳам коронавируснинг янги тури кириб келгани ва Африканинг яна бир мамлакатида коронавируснинг янги тури аниқлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар