Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди

14 январь, сешанба куни эрта тонгда Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида зилзила қайд этилди, деб хабар берди Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 05:43 да Пешку ва Қоракўл туманлари аҳолиси томонидан сезилган.

Зилзиланинг магнитудаси 4, зарбаларнинг кучи эса 2 баллга баҳоланди.

Аввалроқ, Бухоро вилоятида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Бухоро