Ўзбекистонга чегарадан 1 млрд сўмдан ортиқ қийматли олтинни ноқонуний олиб кирганлар ушланди
Наманган вилояти Косонсой туманида қўшни Қирғизистондан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга қонунга ҳилоф равишда олиб ўтилган кўп миқдордаги олтин қуймаси аниқланди, деб хабар беради давлат хавфсизлик хизмати.

Ҳусусан, Косонсой туманида яшовчи, фуқаро тоғасининг кўрсатмасига асосан давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтиб, Қирғиз Республикасидан мамлакат ҳудудига тахминий суммаси 1,1 млрд. сўм бўлган умумий оғирлиги 1 кг 168 гр миқдоридаги олтин қуймаси парчаларини олиб кирган.
Тадбир давомида у олтинларни ушбу туманда яшовчи, бошқа бир қариндошига етказиб берган вақтида жиноят устида қўлга олинди, — дейилади хабарда.
Натижада, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 223-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




