Ўзбекистон ва Чехия ўртасида меморандум имзоланди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатга ташриф билан келган Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский билан учрашди. Бу ҳақида ТИВ вазири Теlegram саҳифасида хабар берди.
Чехия Республикаси ташқи ишлар вазири Ян Липавский жанобларини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қутлашдан мамнунмиз. Давлатларимизни бой тарихий алоқалар ва халқларимиз ўртасидаги ришталар боғлайди, дейди вазир хабарда.
Музокаралар кун тартибидан икки томонлама ҳамкорликни бойитиш, мунтазам алмашинувларни йўлга қўйиш, янада динамик иқтисодий дипломатияни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, долзарб минтақавий ва глобал масалалар ўрин олди.
Ҳамкорлик учун улкан имкониятлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди. Катта салоҳият ҳали амалга оширилмаган. Ўзбекистон ва Чехия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди.