Ўзбекистонда «чиройли» давлат рақами 500 млн сўмдан ортиқ нархга сотилди
Ўзбекистонда онлайн-аукцион орқали 642 та автомобил давлат рақамлари сотилиб, улар орасида энг қимматининг қиймати бир ярим миллиард сўмга етди, деб хабар беради Хомашё биржаси.
Қайд этилишича, давлат рақамларининг 602 таси жисмоний шахсларга, 40 таси эса юридик шахсларга тегишли.
Энг «чиройли» рақам 515,8 миллион сўмга, энг арзони эса 2,1 миллион сўмга баҳоланган.
Шу тариқа, Ўзбекистонда олти ойда автомобиль рақамлари қарийб 380 миллиард сўмга сотилган.