Андижонда мактаб қизларининг жанжали юзасидан жиноий иш очилди
Андижон шаҳрида мактаб қизлари жанжаллашиб, бир-бирига тан жароҳати етказди. Ҳолатга вилоят ИИБ томонидан изох берилди.
Аниқланишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги ҳолат жорий йил 16 апрель куни соат 13:30 ларда Андижон шаҳрининг Мустақиллик маҳалласи, Муқимий кўчасида жойлашган 55-мактаб олдида содир бўлган.
Шундай қилиб, ўқувчи Б.И. (2012 й.т.) ўзига олдиндан таниш бўлган Ж.М. (2012 й.т.) билан жанжаллашган. Оқибатида Ж.М. вояга етмаган Б.И.га нисбатан суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра енгил тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг, 17 апрель куни соат 17:30 ларда Б.И.нинг отаси ва яна бир қизи, Ж.М. билан жанжаллашиб, унга ўртача оғир даражадаги тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари натижасига кўра жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.