Ўзбекистоннинг давлат қарзи миқдори маълум қилинди

2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи $42,431 млрдни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида маълум қилинди.

Қайд этилишича, давлат қарзининг $35,55 млрд ташқи қарз, $6,87 млрд эса ички қарз ҳисобланади. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан давлат қарзи $7,82 млрдга ёки 20% га ошган. ЯИМга нисбатан давлат қарзи улуши 31,7% дан 33,5% га кўтарилган.

Маълумотларга кўра, 2024 йил якунида ташқи қарз маблағларининг 45% и ($15,29 млрд) бюджетни қўллаб-қувватлашга, 17% и ($5,74 млрд) ёқилғи-энергетика соҳасига, 8% и ($2,8 млрд) транспорт инфратузилмасига, 9% и ($2,9 млрд) эса қишлоқ ва сув хўжалиги лойиҳаларига йўналтирилган.

Иқтисодиёт