Давлат харидларида 5,6 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси шу йилнинг март ойида ўтказган текширувлар натижасида ҳудудлар кесимида давлат харидларида жами 5,6 миллиард сўмлик қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Сурхондарё вилоятида Автомобил йўллари бош бошқармаси томонидан 2,6 миллиард сўмлик, Хива шаҳридаги «Нурли маскан» мактаб-интернатида 1,4 миллиард сўмлик ва «Хива миллий нон» МЧЖ томонидан 200 миллион сўмлик давлат харидларида қонунга зид ҳаракатлар аниқланган.
Тошкент шаҳрида «Геоинновация маркази» 800 миллион сўмлик харидда, Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт мактабида эса 600 миллион сўмлик харид жараёнида қонун бузилган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачиларга нисбатан иш қўзғатилган.