Ўзбекистонга бир йил ичида даволаниш мақсадида келган чет элликлар сони маълум бўлди

Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь–декабрь ойларида жами 86 199 нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хориж фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

• Тожикистон — 59 145 нафар;

• Қирғиз Республикаси — 15 631 нафар;

• Қозоғистон — 8 224 нафар;

• Россия — 1 899 нафар;

• Афғонистон — 914 нафар;

• Туркманистон — 224 нафар;

• Туркия — 47 нафар;

• АҚШ — 16 нафар;

• Хитой — 15 нафар;

• Озарбайжон — 11 нафар;

• Бошқа давлатлар — 73 нафар.

 

 

Ўзбекистон