Санэпидқўмита Ўзбекистон фуқароларини Нипах вируси бўйича огоҳлантирди

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида Нипах вируси эпидемияси аниқланди. Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси фуқароларга мазкур вирус хақида тушунча берди.

Таъкидланишича, Нипах вируси зооноз касаллик бўлиб ҳайвонлардан инсонга юқади масалан, кўршапалаклардан. Шунингдек, зарарланган озиқ-овқат орқали ва одамдан одамга юқиши ҳам мумкин. Вирус – бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирус тури ҳисобланади.

Сўнгги йилларда Нипах вируси эпидемиялари мунтазам равишда Ҳиндистонда кузатилмоқда, шу билан бирга инсон касаллиги ҳолатлари Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам рўйхатга олинади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Нипах вируси Ўзбекистонда қайд этилмаган. Эпидемиологик вазият барқарор, — дейилади хабарда.

Хусусан, Ҳиндистонга боришга чоғланган фуқароларга мазкур вирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсиялар берилди:

• шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш;

• қўлларни совун билан яхшилаб ювиш;

• антисептик воситалардан фойдаланиш;

• мевалар ва сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал ювиш;

• текширилмаган сувни ичмаслик.

Асосийси кўршапалаклар тирнаши ёки тишлаши натижасида тешилган меваларни истеъмол қилмаслик таъкидланди.

Шу билан бирга, юқори ҳарорат, кучли бош оғриғи, қўнғироқ ёки бошқа касаллик белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклиги билдирилди.

Ҳозирда, Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятни барқарор ушлаш ҳамда четдан кириб келиши мумкин бўлган касалликларни олдини олиш мақсадида 54 та чегара пунктларида доимий назорат олиб борилмоқда.

Ўзбекистон