Тошкент масжидларининг собиқ имом-хатиби ҳибсга олинди
Тошкент шаҳар масжидлари собиқ имом-хатиби Одилхон Исмоилов ҳибсга олинди, деб хабар қилди Олий суд матбуот хизмати.

Одилхон Исмоиловга ( 1977 йилда Наманган вилоятида туғилган, Райхон оилавий миллий таомлари таъсисчиси) ҳамда яна беш нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айбловлар қўйилмоқда:
• 167-модда (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);
• 179-модда (сохта тадбиркорлик);
• 184-модда (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш);
• 189-модда (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш);
• 209-модда 28-модда орқали (мансабдорлик сохтакорлигида иштирок этиш);
• 209-модда (мансабдорлик сохтакорлиги);
• 227-модда (ҳужжатлар, муҳрлар, штамплар, бланкалар, автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари давлат рақам белгиларини эгаллаб олиш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки яшириш);
• 228-модда (ҳужжатлар, муҳрлар, штамплар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаш, уларни сотиш ёки фойдаланиш).
Жиноят иши Поп туман жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилмоқда. Исмоилов ва яна тўрт нафар фуқарога нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, бир нафар шахсга гаров эҳтиёт чораси белгиланган.





