Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида коммюнике имзолади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Бахтиёр Саидов ва Бурунди ташқи ишлар вазири Алберт Шингиро билан БМТ бош қароргоҳида қўшма коммюнике имзолади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг таъкидлашича, Бурунди давлатимиз билан дипломатик алоқалар ўрнатган 152-давлатга айланди.

Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини юзага чиқаришда пойдевор бўлиб хизмат қилади, — дейилади хабарда.

Жаҳон