Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди
Физиология ва тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равканга берилди. Бу ҳақида маълумот Нобел мукофотининг расмий сайтида эълон қилинди.
Америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равкан микроРНКни кашф қилгани учун бу йилги мукофот билан тақдирланди.
Амброс ва Равкан ишларининг катта қисми молекуляр биология ва генетикага бағишланган. Улар 1993 йилда микроРНКни кашф этган. Уларнинг тадқиқотлари натижалари клонлаш ва секвенирлаш ривожланишига туртки бўлди, дейилади Нобел мукофоти сайтида.
МикроРНКларнинг кашф этилиши жуда муҳим, чунки улар генларни бошқаришда иштирок этади. Бу жараённинг бузилиши оқибатида қандли диабет, онкологик ва имунитет системаидаги касалликлар келиб чиқши мумкин. Айнан шу сабабли, ген бошқаруви механизмини тушуниш сўнгги ўн йилликдаги энг аҳамиятли масала ҳисобланади.