9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ бўлган

Республика тез тиббий ёрдам марказига январь-cентябрь ойларида 9.9 миллион чақириқ қабул қилган. Уларнинг энг кўп Фарғона водийси ва Тошкентда, энг ками эса Навоий вилоятида қайд этилган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда (январь-сентябрь) «Тез ёрдам»га 9 млн 958 минг 507 та чақириқ келиб тушди.

Уларнинг 7 млн дан ортиғи шошилинч кўрсатма билан, шунингдек 2,5 млн дан кўпи сурункали касалликлар ва 664 минг 446 таси туғуриқ ҳолатлари билан қайд этилган.

Энг кўп мурожаатлар:

• Фарғона вилоятида — 1 040 546 та;
• Андижон вилоятида — 1 013 131 та;
• Тошкент шаҳрида — 1 007 327 та;
• Тошкент вилоятида — 933 600 та;
• Наманган вилоятида — 905 000 та.

Энг кам чақириқ Навоий (296 046 та), Сирдарё (335 010 та), Жиззах (399 342 та) ва Бухоро (482 325 та) ҳамда Хоразм вилоятида (489 761 та) кузатилди. Ҳозирги кунда «Тез ёрдам» хизматида жами 2 853 та тиббий бригада фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон