Самарқандда мактаб директори ўқувчига тарсаки туширди
Самарқанд вилоятидаги мактабларнинг бирида директор ўқувчига тарсаки туширди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Ишчи гуруҳга 50-мактаб директори маълум қилишича, 8-«А» синф ўқувчиси Ш.И . 2025 йил 17 март куни 3-соат биология дарсида синфдоши билан гаплашиб, жим ўтирмагани сабабли ўқитувчи К.Ў. томонидан танбеҳ берилган.
Аммо ўқувчи бундан хулоса чиқармасдан, ўқитувчини ҳақорат қилган. Шундан сўнг ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида тортишув юзага келган. Бу ҳолатни ўқувчилардан бири мактаб директорига етказган.
Директор синфхонага келганда ўқувчи Ш.И. ўқитувчи К.Ў.ни ёқасидан ушлаб турганини кўриб, ажратишга ҳаракат қилгани ва жаҳл устида ўқувчининг юзига тарсаки туширганини ўз тушунтириш хатида баён этган.
Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.