Тошкентдан Дубайга учган рейслар жўнаш аэропортига қайтмоқда

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши муносабати билан Тошкентдан Дубайга учган рейслар жўнаш аэропортига қайтмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан ушбу рейслар:

• «Centrum Air» авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича C6-351 рейси Тошкент халқаро аэропортига қайтмоқда;

• «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича HY-333 рейси ҳам жўнаб кетиш аэропортига қайтмоқда.

Ўзбекистон