Ўзбекистонда ДХХ кубогининг республика босқичига қуръа ташланди
Мусобақанинг финал учрашуви эса 22-август куни JAR стадионида ўтказилади

Пойтахтда иштирокчи жамоалар вакиллари ҳамда футбол мутасаддилари иштирокида ДХХ кубогининг республика босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумот учун, жорий йили олтинчи бор мамлакатнинг барча туман, шаҳар ва вилоятлари кесимида ёш ўғил-қизлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол, қизлар ўртасида эса мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ташкил этилмоқда.
Жумладан, пойтахтда иштирокчи жамоалар вакиллари, ташкилотчилар ҳамда футбол мутасаддилари иштирокида Республика босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, жамоалар 17–22-август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўзаро баҳс олиб боришади. Мусобақанинг финал учрашуви эса 22-август куни JAR стадионида ўтказилади.





