Энди автомобиллар учун экологик стикерни масофадан туриб олиш мумкин

Ўзбекистонда экологик тоифаси аниқланган автотранспорт воситаси учун экологик стикерни масофадан олиш имкони бўлади.

Бунга эришиш учун фуқаролар қуйидаги қадамларни амалга ошириши керак:

• my.gov.uz портали ёки мобил иловасига кириш;

• қидирув сатрига «Экологик стикер» деб ёзиш ёки «Транспорт» бўлимида «Автотранспорт воситасига экологик стикер олиш хизматини» танлаш.

Қайд этилишича, маълумотлар автоматик шакллантирилади ва фуқаролар фақат аризани тасдиқлаши лозим.

Тайёр стикер 10 кун ичида уйгача етказиб берилади. Стикернинг ўзи ва ариза топшириш бепул. Фақат почта орқали уйга етказиш хизмати учун 20 600 сўм тўланади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилдан бошлаб «Экологик транспорт» тизими жорий этилмоқда ва унга мувофиқ экологик стикерлардан фойдаланиш амалга оширилади. Автомобилнинг экологик тоифаси унинг экологик классига асосан аниқланади ва шу тоифага қараб стикер ранги: яшил, сариқ ёки қизил бўлади.

Янгиликлар