Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги янги элчиси тайинланди

Саидикрам Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. Элчи Бишкекка етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Маълумот учун Ниёзхўжаев 59 ёшда бўлиб,  Тошкент политехника институтини тамомлаган ва 2018 йилдан Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган.

Бунгача у ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлган, Президент Администрацияси ва давлат органларида масъул лавозимларда, жумладан, Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Маълумот учун, Саидикрам Ниёзхўжаев 2020-2024 йилларда Бишкекдаги дипломатик миссияни бошқарган Хуршид Мирзоҳидов ўрнини эгаллади.

Жаҳон