Юнусободнинг айрим ҳудудларида электр вақтинча ўчирилади

Бугун, 14 октябр куни Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти соат 09:00 дан 18:00 гача тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ хабар берди.

Қайд этилишича, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Юнусобод туманидаги Шарқ ҳақиқати, Катта Ҳасанбой, Исломобод, Адолат, Уч қаҳрамон ҳамда Нурмакон МФЙларининг айрим ҳудудларида.

«Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди», дейилади хабарда.

Коммунал