Тошкентда қарийб 27 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган завод аниқланди
Тошкент шаҳрида метални қайта ишлаш заводи 26,9 млрд сўмлик электрон ноқунуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақида «Ўзенергоинспекция» хабар берди.
Қайд қилинишича, Яшнобод туманида жойлашган «К.Й.А.» МЧЖга қарашли металлни қайта ишлаш заводининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида давлат манфаатларига 26 млрд 945 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.