Тошкентдаги МЧЖ 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Тошкент шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақида “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Яшнобод туманида жойлашган “К.И.” МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 7 млрд 528 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.