Бухорода электр тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди
Бухоро вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланиб, 364,9 млн сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ўзенергоинспексия»нинг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Бухоро шаҳри Б.Нақшбанд маҳалласида жойлашган «Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси» биноси электр тармоқларига ҳисоблагичсиз уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида 4,7 млрд сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилгани аниқиқлангани ҳақида хабар бергандик.