Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатларга бориши маълум бўлди

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 минг нафарга ёки 21,2% камайган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 5 862 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.

Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп борган давлатлар:

• Россия – 1 241 нафар;

• Корея Р. – 1 131 нафар;

• Қирғиз Р. – 1 059 нафар;

• Хитой – 424 нафар;

• Туркия – 423 нафар;

• Тожикистон – 381 нафар;

• Буюк Британия – 292 нафар;

• Бошқа давлатлар – 911 нафар.

Ўзбекистон