Туркистонда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бошланди
Йиғилиш бошланишидан аввал етакчилар Туркий цивилизация маркази қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Туркистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бошланди.
Конгресс марказида давлат раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев самимий кутиб олди.
Делегациялар раҳбарлари биргаликда суратга тушдилар.

Қозоғистон ташаббуси билан барпо этиладиган ушбу мажмуа туркий халқларнинг муштарак илдизлари, бой тарихий-маданий мероси ва цивилизациялар бирлигини намоён этишга хизмат қилади.Жумладан, лойиҳа туркий дунё мамлакатлари ўртасида илмий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий яқинликни мустаҳкамлаш, умумий қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб этишга қаратилган.

Шундан сўнг етакчиларга Қозоғистоннинг рақамли ечимлари ҳамда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг IT ва сунъий интеллект соҳасидаги қўшма ташаббуслари тақдимот қилинди.





