Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига келди
Бугун Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

«Ҳазрат Султон» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеров ва бошқа расмийлар кутиб олдилар.

Бугун Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади. Саммитда қатнашувчи делегациялар раҳбарлари Туркистон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар ва маданий объектлар билан танишиши ҳам режалаштирилган.






