Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди
Зилзила эпицентри Қирғизистонда жойлашган

Ўзбекистон ҳудудида зилзила сезилди, дея хабар беради ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Зилзила 15 июль куни соат 11:16 да қайд этилди. Эпицентр Қирғизистоннинг Бодкен вилоятида жойлашган. Магнитуда 3, чуқурлик 5 км.
Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 265 км.ни ташкил этди.





