Nirvana Luxury Residence: тез орада кадастр расмийлаштирилади
Кадастр расмийлаштирилишидан олдин сиз Nirvana Luxury Residence премиум турар жой мажмуасидан хонадонни бугунги амалдаги шартлар ва нархларда харид қилиш имкониятига эгасиз.

Кадастрнинг олиниши лойиҳа ривожланишидаги навбатдаги муҳим босқич бўлиб, у яқин кунларда кутилмоқда. Ҳозир эса харидорлар учун хонадонларни амалдаги нархларда харид қилиш имконияти сақланиб қолмоқда.
Рухсат берувчи ҳужжатларнинг якуний расмийлаштирилиши ва лойиҳанинг барча босқичлари изчил амалга оширилаётгани Nirvana Luxury Residence’нинг ишончлилигини яна бир бор тасдиқлайди ҳамда мажмуанинг келажак эгаларига топширилиш вақтини янада яқинлаштиради.

Nirvana Luxury Residence — Шота Руставели кўчасининг биринчи қаторида, Бобур боғининг 13 гектарлик ҳудуди ёнида жойлашган, тўлиқ бунёд этилган премиум турар жой мажмуаси. Унинг жойлашуви табиат бағридаги осойишталикни шаҳарнинг асосий инфратузилмасига қулай кириш имконияти билан уйғунлаштиради.
Лойиҳа давомида қурилиш сифати устидан назоратга алоҳида эътибор қаратилди. Қурилишнинг барча босқичларида мустақил техник назоратни халқаро Bureau Veritas компанияси амалга оширди.
Бундан ташқари, техник назорат муҳандислари ҳар 10 кунда қурилиш майдончасида мунтазам инспекциялар ўтказиб, бажарилган ишларнинг сифати ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилиб бордилар.

Лойиҳа mixed-use концепциясига асосланган бўлиб, унда премиум хонадонлар, офислар, ресторанлар, бутиклар ва хизмат кўрсатиш масканлари яшаш, ишлаш ва дам олиш учун ягона қулай маконни яратади.
Пухта ўйланган инфратузилма резидентларга мажмуа ҳудудини тарк этмаган ҳолда дам олиш, спорт билан шуғулланиш, оила даврасида вақт ўтказиш ва кучини тиклаш имконини беради.

Келажак резидентлари учун қуйидаги қулайликлар тақдим этилади:
• том қисмида жойлашган, панорамали манзарага эга йил давомида ишлайдиган infinity бассейни;
• табиий қаҳрабо тоши билан безатилган фин саунаси, ҳамом, массаж хоналари ва қор хонасидан иборат SPA ҳудуди;
• Бобур боғига қараган, тўртинчи қават даражасида жойлашган хусусий ёпиқ ҳовли;
• замонавий фитнес зали;
• 24 соатлик қўриқлаш ва видеокузатув тизимига эга уч қаватли ерости автотураргоҳи;
• ресторанлар ва бутиклар жойлашган савдо галереяси.

Мажмуада функционал студиялардан бошлаб, терасали кенг оилавий хонадонларгача бўлган турли режалаштириш ечимлари тақдим этилган. Барча хонадонларда панорамали деразалар ҳамда ақлли қулфлар билан жиҳозланган ишончли кириш эшиклари ўрнатилган.
Кадастр расмийлаштирилгунига қадар хонадонлар нархи амалдаги даражада сақланиб қолади. Бу — нархлар ўзгаришидан олдин тўлиқ бунёд этилган премиум турар жой мажмуасидан хонадон харид қилиш учун қулай имконият.

Мавжуд режалаштириш вариантлари ҳақида савдо офисида, расмий сайтимизда ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Савдо офиси манзили: Братислава кўчаси, 2
Телефон: +998 (50) 100-00-01
Сайт: nirvanaresidence.uz
Instagram: @nirvanaresidence.uz





