Ўзбекистонда иш берувчиларга иссиқ ҳавода ишлашни чеклаш тавсия этилди
Бундан ташқари, жуда иссиқ об-ҳаво шароитида оғир жисмоний ишларни бажаришни чеклаш ёки вақтинчалик тўхтатиш тавсия этилади

Ўзбекистон Давлат меҳнат инспекцияси аномал иссиқлик шароитида иш берувчилар бажариши лозим бўлган талабларни эълон қилди. Бу ҳақдаги маълумот идоранинг Telegram-каналида жойлаштирилган.
Инспекция жуда иссиқ об-ҳаво шароитида очиқ ҳавода ишлаётган ходимларда иссиқ уриши, сувсизланиш, ҳушни йўқотиш, шунингдек, юрак-қон томир тизими билан боғлиқ асоратлар хавфи юзага келишини таъкидлади.
Иш берувчиларга қуйидагилар тавсия этилди:
• куннинг энг иссиқ вақтида (соат 11:00 дан 16:00 гача) очиқ ҳаводаги ишларни қисқартириш ёки вақтинча тўхтатиш;
• оғир жисмоний ишларни бажаришни чеклаш ёки вақтинчалик тўхтатиш;
• ходимларни етарли миқдорда ичимлик суви билан таъминлаш;
• тиббий кўрикдан ўтмаган ходимларни ишга қўймаслик;
• соя-салқин жойларда дам олиш учун жойлар ташкил этиш.





