Эронда ахлоқ полицияси тугатилиши мумкин

Эрон ҳукумати ҳижоб кийиш тўғрисидаги янги қонунда ахлоқ полицияси фаолиятини бекор қилишини мамлакат парламенти спикери Муҳаммад Багер Галибаф маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант» ёзмоқда.

Галибаф ҳижоб кийиш мамлакатнинг бошқа қонунида аллақачон белгилаб қўйилганини эслатди.

Энди ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатларни қамраб оладиган қонун қабул қилиниши керак. Янги қонунда ахлоқ полицияси тўлиқ тугатилади, аммо ҳукуматнинг бошқа соҳаларда ҳал қилиниши лозим бўлган айрим муаммолари мавжуд, — деди у.

Таъкидлаш жоизки, Эрон Жиноят кодексида ҳижоб кийиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари белгиланган. Янги қонун жарима чораларини кенгайтиради — хусусан, 12 ёшдан ошган ўсмирлар учун чекловлар жорий этилмоқда. Мунтазам равишда қоидабузарлик қилувчилар 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Жаҳон