Фарғонада 1,2 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинди
Фарғона вилоятида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Назорат тадбири доирасида Боғдод туманида фуқаро С.Т. га қарашли чойхона шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 237 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.