Ўзбекистонда 7 сентябрь куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлди

7 сентябрь Ўзбекистонда 660 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 7 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 161 768 (+660) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 48 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 18 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 21 нафари Жиззах вилоятида,
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 17 нафари Наманган вилоятида,
  • 62 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 14 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 58 нафари Фарғона вилоятида,
  • 18 нафари Хоразм вилоятида,
  • 116 нафари Тошкент вилоятида,
  • 237 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 33 нафар,
  • Андижон вилоятида 68 нафар,
  • Бухоро вилоятида 12 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
  • Наманган вилоятида 30 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 89 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 18 нафар,
  • Фарғона вилоятида 83 нафар,
  • Хоразм вилоятида 26 нафар
  • Тошкент вилоятида 128 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 211 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 153 651 (+713) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 132 нафарни ташкил қилди.

Аввалроқ, Коронавирус: 81 нафар кишида пневмония аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди, деб хабар берган эдик.

Янгиликлар