Тошкентда «Mazda» автомобили ёниб кетди (фото)
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида «Mazda» автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 август куни соат 16:40 ларда Чилонзор-КХАЙ чорраҳаси яқинида фуқаро И.К. га тегишли бўлган «Mazda» русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда дарахтга урилган «Lacetti» ёниб кетган эди.