1 мартдан Ўзбекистонда янги йўналишларда авиақатновлар бошланади
2023 йил 1 мартдан ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланади.
Бу «Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил мартдан қуйидаги янги йўналишларда авиақатновлар бошланади:
- Самарқанд — Нукус;
- Самарқанд — Мўйноқ;
- Самарқанд — Термиз;
- Бухоро — Термиз;
- Наманган — Термиз;
- Наманган — Нукус.
Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.
Авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темирйўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.